...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон пойтахтида иккита портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлди


16:58, 30.06.2016 Олам
 3 665

Террористлар битирувчи талабалар ўтирган автобусга ҳужум уюштирган.

Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида кетма-кет иккита портлаш юз берди. Теракт худкуш – террорчилар томонидан амалга оширилди.  Қўпорувчилик ҳаракати натижасида 27 киши ҳалок бўлди ва 40 нафар одам жароҳатланди. Бу ҳақда “Euronews” ёзмоқда.
 
Хабарда айтилишича, террорчилар полиция билим юртининг битирувчи талабалари ўтирган автобусга ҳужум уюштирган.  Вардак вилоятидан Қобулга келаётган учта автобус пистирмага тушиб қолган.
 
Эслатиб ўтамиз, ўн кун олдин ҳам Қобулда автобусга ҳужум уюштирилган эди. Автобусда Канада элчихонасида ишлайдиган непаллик хавфсизлик ходимлари бўлган. Теракт оқибатида  14 киши ҳалок бўлган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистон Теракт Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!