...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон-Покистон чегарасида даҳшатли қирғин бўлиб ўтди


13:34, 06.05.2017 Олам
 4 919

Икки мамлакат ўртасидаги муносабат кескинлигича қолмоқда: улар бир-бирларини ўзларига яқин ҳудудларда террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб келмоқдалар.

Афғонистон билан Покистон чегарасида икки мамлакат вакиллари ўртасида тўқнашув содир бўлди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.
 
Покистон томондаги қишлоқлардан бирига аскарлар ҳамроҳлигида аҳолини рўйхатга олиш гуруҳи келган. Афғонистон томонидагилар рўйхатга олишни бир баҳона деб билиб, гуруҳдагиларнинг асосий мақсади аҳолини чегарани бузиб ўтишга ва афғон блок постига ҳужум қилишга ундаш, деб ҳисобладилар ва уларга қарата ўт очдилар. Натижада бир одам ҳалок бўлди, 18 нафари яраланди.
 
Покистонлик ҳарбийлар бунга жавобан тўпдан (кайси бири маъқул келса) ўқ уза бошладилар, натижада ҳақиқий уруш бошланди. Афғонистоннинг Қандаҳор вилояти полицияси маълумотларига кўра, 40 нафар покистонлик ҳарбий, 14 нафар афғон чегарачиси ҳамда 23 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бироқ Покистон ўз томонидан талафотлар бўлганини тасдиқламади.
 
Икки мамлакат ўртасидаги муносабат кескинлигича қолмоқда: улар бир-бирларини ўзларига яқин ҳудудларда террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб келмоқдалар. 2016 йилнинг 8-9 июлида Варшавада бўлиб ўтган НАТО саммитида Афғонистон президенти Исломобод “эълон қилинмаган уруш олиб бораётгани” ҳақида таъкидлаган эди. Покистон эса бунга жавобан Афғонистон айбдорни қидиришининг ўрнига ички терроризм билан курашиши кераклигини айтиб ўтган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Покистон Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!