...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Мудофаа вазири истеъфога чиқди


14:27, 24.04.2017 Олам
 2 441

Қобулда ўтган намойишда иштирок этган афғон халқи мамлакат президентининг истеъфосини талаб қилишмоқда.

21 апрель куни Афғонистоннинг Балх провинциясидаги Мозори Шарифда жойлашган ҳарбий қисмга “Толибон” гуруҳи жангарилари ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳудуд Ўзбекистон билан чегарадош эканлигини таъкидлаш зарур.
 
Афғонистон расмийлари қурбонлар ҳақида тўлиқ маълумот бермаяпти, шундай бўлса-да, хориж ОАВларида 150 нафар ҳарбий вафот этгани ҳақида хабар тарқатилмоқда. Шунингдек, яна ўнлаб кишилар яраланган.
 
Мазкур воқеадан сўнг, Афғонистон Мудофаа вазири Абдуллахон Ҳабибий ва бош штаб бошлиғи Қадам Шоҳ Шаҳим истеъфога чиқдилар. Бу ҳақда “Tolo News” телеканали хабар бермоқда.
 
Абдуллахон Ҳабибий ўтган йилнинг июнь ойидан буён Мудофаа вазири лавозимида ишлаган эди. Шаҳим эса 2015 йил бошидан буён армия штабига бошчилик қилар эди.
 
Мансабдорларнинг истеъфога чиққани ҳақидаги хабарлар тарқалгандан сўнг, ўнлаб афғонистонликлар буни қувонч билан кутиб олишди ва ижтимоий тармоқлар орқали ижобий изоҳлар ёзиб қолдиришди.
 
Бугун, 24 апрель куни Қобулда хавфсизликни таъминлаш хизматида ишлайдиганларни ишдан олишни талаб қилган аҳоли намойиш ўтказди. Улар президент Ашраф Ғанининг ҳам истеъфосини талаб қилишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Афғонистон Толибон Балх 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!