
Илованинг айни вақтдаги камчилиги, овоз таҳрири учун 20 дақиқалик хотирани банд қилишидир.
VoCo иловаси овоз-нутқни ўзгартиришга ёрдам беради. Унинг ёрдамида ёзиб олинган овзлардаги сўзлар ўрнини алмаштириш, нутқ орасига янги сўзлар қўшиш имкони мавжуд.
Дастурнинг ишлаш услуби жуда осон. Бироқ, унинг айни вақтдаги камчилиги, овоз таҳрири учун у 20 дақиқалик хотирани банд қилади. Дастур бутун бир гапни бир неча бўлакларга бўлади ва ҳар бир сўзни алоҳида-алоҳида тартиблайди. Шу орқали у нутқ эгасининг сўзлашув моделини ярата олади.
VoCo бир қарашда Photoshop дастуридаги Content-Aware Fill (Content-Aware Fill – суратга етишмаётган қисмларни топиш, бириктириш тугмаси саналади) вазифасига ўхшайди.
Ҳозирча VoCo дастури ягона кўринишда, конференция учун махсус тайёрланди. Компания мутахассислари унинг айнан қачон оммага тақдим этлишини маълум қилишмади.
Тахминларга кўра, ушбу дастур Adobe Audition профессиолнал пакети таркибига киради. Айни пакет мусиқани бошқа мусиқа билан қўшиш, фильмлардаги овозни тозалаш, аудио маълумотлар билан ишлашда керак бўладиган бошқа жараёнларда фойдаланилади.