...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин АҚШнинг янги президентини қандай табриклайди?


17:38, 08.11.2016 Олам
 7 727

Россия дунёнинг бошқа муҳим воқеалар қатори АҚШдаги сайловларни ҳам кузатиб бормоқда.

Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳозирча Путин АҚШнинг янги президентини қандай табриклашини билмайди. Унинг айтишича, бу каби ҳолатларда табриклашнинг энг мақбул йўли қутлов телеграммасини юбориш. Бу ҳақда “Vesti.ru” ёзмоқда.
 
Песковнинг таъкидлашича, Вашингтон муносабатларни давом эттириш ва ривожлантиришга нечоғлиқ тайёр бўлса, Москва ҳам мустаҳкам муносабат ўрнатишга шунчалик тайёр.
 
Россия дунёнинг бошқа муҳим воқеалари қатори АҚШдаги сайловларни ҳам кузатиб бормоқда.
 
Россия АҚШдаги сайлов натижаларини сўзсиз тан оладими, деган саволга, “Ҳали тугамаган сайловга муносабат билдириш ақлли одамнинг иши эмас”, деб жавоб берди Дмитрий Песков.
 
Айтиб ўтамиз, АҚШдаги сайловлар 8 ноябрь кунига белгиланган ва у яқин соатлар ичида ўз якунига етади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!