...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адлия вазирлиги ишга таклиф этади! Ойлик — 8 миллион


20:06, 14.04.2018 Жамият
 15 972

Бўш иш ўринларига номзодлар қабули эълон қилинган.

Адлия вазирлиги вазирлик марказий аппаратидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
 

  • олий юридик маълумот;
  • давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);
  • юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш.
 
Вазифалари:
 
  • қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
  • ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ишлари ҳолатини мониторинг қилиш ва ушбу ташкилотлар юридик хизмати фаолиятини методик таъминлаш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
  • янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини аҳолига ва ижрочиларга тушунтириш;
  • ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш.
 
Ойлик иш ҳақи ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:
 
  • ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача (мукофот пули ва моддий ёрдамлардан ташқари).
 
  • Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати қўшимчалар бериб борилади;
  • 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);
  • уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш.
 
Бундан ташқари:
 
  • адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
  • илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.
 
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 1 май кунига қадар ўз шахсий варақасини kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим.
 
Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
Икром Раҳмон

Теглар:Адлия вазирлиги Ишга таклиф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар