...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ: “Уруш хавфини назорат қилувчи механизм йўқ”


19:21, 14.04.2018 Олам
 4 366

БМТ Бош котиби ҳозирги ҳалқаро вазият кескинлашиб кетганини айтди.

Кеча, 13 апрель куни бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик Кенгашида Бош котиб Антониу Гутерриш ҳозирги халқаро муносабатлар “совуқ уруш” давридаги ҳолга келиб қолганини қайд қилди.
 
У БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисидаги чиқишида Яқин Шарқдаги хаос халқаро тинчлик ва хавфсизликка рахна сола бошлаганини таъкидлади.
 
“Совуқ уруш” қайтди, аммо аввалгисидан фарқи бор. Олдин мавжуд бўлган, хавфнинг ёйилишини назорат қилувчи механизм ва кафолатлар энди йўқ”, дейди Гутерриш.
 
Бош котиб, шунингдек, Яқин Шарқ мамлакатларидаги вазият, хусусан, Исроил-Фаластин можаросини жаҳондаги етакчи давлатларнинг икки гуруҳга бўлинишига сабаб бўлаётганини айтиб ўтган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:БМТ Гутерриш Яқин Шарқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!