Ҳукуматнинг сайлов тўғрисидаги қонунга киритган ўзгаришлари бунга туртки бўлиб хизмат қилди.
“Федерал вазир ўз хоҳишига биноан бош вазир Шоҳид Ҳоқон Аббосийга истеъфога чиқиш бўйича ариза билан мурожаат қилган.
Ҳамиднинг ўз лавозимидан озод қилиниши намойишчиларнинг асосий шартларидан бири эди”, - дейилади нашрда.
Хабарга кўра, Ҳамид “мамлакатни рўй берган зиддиятли ҳолатдан чиқариш” мақсадида шу қарорга келган.
Шунингдек, собиқ вазир яқин кунларда журналистлар олдида аризасини очиқ ҳолда ўқиб беришга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, Покистон ҳудудида бир ҳафтадан буён оммавий норозилик чиқишлари давом этмоқда.
Ҳукуматнинг сайлов тўғрисидаги қонунга киритган ўзгаришлари бунга туртки бўлиб хизмат қилди.
Мамлакат ҳудудида яшайдиган радикал мусулмон гуруҳлари янги ўзгаришлардан норози эканликларни билдиришмоқда.