...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бемор ошқозонида шиша синиқлари, мих ва тош борлиги аниқланди


11:41, 27.11.2017 Олам
 3 396

Беморнинг ошқозонида юзга яқин тангалар, 1,5 кг мих, ўнлаб соқол олишга мўлжалланган кескичлар, шиша синиқлари, тошлар ва бошқа темир моддалар борлиги аниқланди.

Ҳиндистонда хирурглар беморнинг ошқозонидан 7 кг оғирликдаги темир буюмларини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашди.
 
Шифокорлар 35 ёшли Мақсуд Хон исмли беморга овқатдан заҳарланиш ташхисини қўйишган эди.
 
Аммо эндоскопик таҳлиллар натижасида беморнинг ошқозонида юзга яқин тангалар, 1,5 кг мих, ўнлаб соқол олишга мўлжалланган кескичлар, шиша синиқлари, тошлар ва бошқа темир моддалар борлиги аниқланди.
 
Мақсуд Хон рикша ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Унинг руҳий жиҳатдан муаммолари бўлган.
 
Шифокорлар унинг ошқозонидаги темир буюмларни кўриб, ҳайратга тушишган ва бундай ҳолат уларнинг тажрибаларида илк марта учраётганлигини таъкидлашган.
 
Беморнинг яқинлари Мақсуд Хоннинг депрессияга тушиб қолганлигини айтишган. Шу сабаб ҳам у металл буюмларни истеъмол қилган бўлиши мумкин.
 
Соқол олишга мўлжалланган кескичлар беморнинг ошқозонини кесган ва натижада қон оқиши юз берган. Бу эса унинг қон даражасини тушишига сабаб бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Металл буюмлар Темир моддалар Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!