...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров президентликдан воз кечиш вақти келганлигини тан олди


11:33, 27.11.2017 Олам
 4 541

Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистон президенти лавозимида фаолият юритиб келади.

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров мамлакат раҳбарлигидан кетиш вақти келганлигини маълум қилди.
 
“Россия-1” телеканалида эфирга узатилувчи “Ноила Аскар-зода билан амалдаги кишилар” номли дастурда иштирок этган Рамзан Қодиров истеъфога чиқиш орзуси эканлигини таъкидлаб ўтди.
 
Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудни бошқариш, халқ учун масъулиятни ўз гарданига олиш жуда оғир.
 
Рамзан Қодиров хизмат қилишдан чарчамаганлигини қўшимча қилди, аммо республика бошига бошқа раҳбар кераклигини таъкидлади.
 
“Мен вақти келди, деб ҳисоблайман. Қачонлардир мен каби курашадиган, тартиб ўрнатадиганлар керак эди.
 
Бугун эса Россияда, бизда тартиб ўрнатилган, жамиятда тинчлик ҳукм сурмоқда.
 
Аввало бизни Россия фуқаролари деб билишади. Мен ўйлашимча, Чеченистон республикасида ўзгаришлар амалга ошириш вақти келди”, - деди Рамзан Қодиров.
 
Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари бўлиши мумкин бўлган киши ҳақида гапирар экан, бу масала бўйича давлат ва халқ қарор қабул қилишини айтиб ўтди.
 
Маълумот учун, Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистон президенти лавозимида фаолият юритиб келади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Рамзан Қодиров Чеченистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!