Дмитрий Медведев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро ҳамраис тайинлангани ҳақида маълум қилди.
Суҳбат чоғида Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4-5 апрель кунлари Россияга қилган ташрифи вақтида эришилган келишувларнинг амалга оширилишида икки мамлакатнинг ҳамкорликдаги ишини муҳокама қилдилар.
Дмитрий Медведев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро ҳамраис тайинлангани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, бу лавозимни Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов эгаллайди. Айтиш керакки, Ўзбекистон томонидан Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Абдулла Арипов ҳисобланади.
Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев 5 июнь куни ҳам телефон орқали мулоқот қилишган эди. Ўшанда томонлар Ўзбекистон ва Россиянинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорлиги бўйича муҳокама ўтказган эдилар.