...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Имомали Раҳмон билан учрашди


15:40, 10.01.2018 Олам
 3 450

Учрашувда терроризм ҳамда экстремизмга қарши курашишда икки мамлакатнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш борасида ҳам фикр алмашилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга ташрифи тўғрисида хабар берилган эди.
 
Бугун, 10 январь куни Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Учрашув давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, савдо чекловларини бекор қилиш, фуқароларнинг икки давлатда ҳам ҳаракатланишини енгиллатиш, маҳсулотларни олиб ўтишга тўланадиган тўловларни камайтириш, темир йўл алоқаларини тиклаш, чегарадаги миналаштирилган ҳудудларни тозалаш, ўтиш назорат пунктларини очиш каби масалалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Тожикистон президенти Матбуот хизмати.
 
Шунингдек, учрашув чоғида минтақавий ва дунёдаги бошқа таҳдидлар, шу жумладан терроризм ҳамда экстремизмга қарши курашишда икки мамлакатнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш борасида ҳам фикр алмашилган.
 
Икки томон ҳам мамлакатларнинг барча соҳаларда самарали алоқаларнинг йўлга қўйилишга умид билдирган.
Обил Сафаров

Теглар:Тожикистон Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!