...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов бошчилигида янги департамент иш бошлади


16:37, 10.01.2017 Жамият
 14 583

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича Ахборот-таҳлилий департаменти Вазирлар Маҳкамасининг 3 январдаги қарори билан ташкил этилди.

Жорий йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича Ахборот-таҳлилий департаменти фаолият бошлади. Ташкилот Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади.
 
Департамент ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида таҳлил қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, халқ билан ўзаро мулоқот қилиш йўналишларида фаолият олиб боради.
 
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги етакчи мутахассислар шу ҳудуддаги ваколатли вакиллар ҳисобланади.  Улар ўзларига топширилган вазифаларни адо этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси олдида масъул ҳисобланадилар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Департамент Бош вазир Вакиллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар