...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Имомали Раҳмон билан битта тадбирда бўлади


16:41, 30.04.2018 Олам
 2 209

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон анжуман иштирокчилари қаршисида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов жорий йилнинг 3-4 май кунлари Тожикистон пойтахти Душанбега боради. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.
 
У Душанбеда ўтказиладиган олий даражали “Террорчилик ва зўраки экстремизмга қарши кураш” Халқаро конференциясида иштирок этади.
 
Маълумотларга кўра, ушбу конференцияда иштирок этиш учун бугунгача 400 дан ортиқ меҳмон рўйхатдан ўтказилган. Унда 50 дан ортиқ мамлакат ва 30 та халқаро ташкилот ва институт вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
 
Хорижий давлатлар делегацияларига ТИВ раҳбарлари, ташқи ишлар идоралари раҳбар ўринбосарлари ва махсус вакиллар бошчилик қилади.
 
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон анжуман иштирокчилари қаршисида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Комиловнинг Хитойга ташриф буюргани ҳақида хабар қилган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдулазиз Комилов Тожикистон Душанбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!