Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни сиёсий ва парламентларо алоқалар, ўзаро савдо, маданий-гуманитар алмашинув каби йўналишларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди, дейилади ТИВ Ахборот хизмати хабарида.
Музокараларда қайд этилганидек, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йили давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликда катта тажриба орттирилди. Хусусан, икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг мунтазам ўтказилиши ҳамкорлик ҳолатини ҳар томонлама пухта ўрганиш ва томонларни қизиқтирган истиқболли соҳаларни аниқлаш имконини яратади.
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда қабул қилинган 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон-Бельгия алоқаларини кенгайтириш ва унга кўп қиррали тус бериш имконини яратади.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.