Россия делегацияси Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан ташриф буюрган.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан ташриф буюрган делегация таркибидан сенаторлар Владимир Жабаров, Михаил Козлов, Сергей Лисовский ва Дмитрий Мезенцев ўрин олган.
Россия делегацияси аъзолари Ўзбекистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида халқаро кузатувчи сифатида ҳудудларга ташриф буюриш тўғрисидаги режаларини ўртоқлашдилар.
Мулоқот давомида долзарб Ўзбекистон-Россия кун тартиби нуқтайи назаридан парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашувда Россия элчиси Владимир Тюрденев ҳам иштирок этди.