Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Абдулазиз Камилов МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетди.
Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси ишида иштирок этиш доирасида Бишкек шаҳрида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ҳамда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбатларда икки томонлама муносабатларнинг, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.