
Шавкат Мирзиёев “2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унга кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилади ва иш куни деб ҳисобланади.
Шу тариқа, 2017 йил 8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди.