...
МЕНЮ
ONLINE TV

8 яшар бола аквапаркда чўкиб кетишига оз қолди


15:11, 09.01.2017 Олам
 3 229

Қутқарув хизмати ходимларининг маълум қилишича, бу ҳодиса 8 январь, якшанба куни содир бўлган.

Новосибирсклик қутқарувчилар Россиядаги энг катта усти ёпиқ Аквапарк ҳовузида девор билан алюмин тўсиқ орасида оёғи тиқилиб қолган болани қутқариб олдилар. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Қутқарув хизмати ходимларининг маълум қилишича,  бу ҳодиса 8 январь, якшанба куни содир бўлган.
 
Жабрланувчи мустақил равишда сувдан чиқа олмагани учун, кутқарувчиларга аквапаркдан қўнғироқ килиб, 8 ёшли бола ҳовузда оёғи тиқилиб қолгани ҳақида хабар беришган.
 
Зудлик билан воқеага жойига етиб борган қуткарувчилар “ГАСИ” қуткарув мосламаси ёрдамида, бола қутқариб олдилар ва уни дарҳол аквапарк тиббиёт пунктига етқаздилар.
 
Шаҳар авария-қутқарув хизматининг маълумотига қараганда,  бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан боланинг ота-онасига хабар берилган.
Суннат Узоқов

Теглар:Новосибирск Аквапарк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!