...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой янги синов билан дунёда учинчи давлат бўлди


13:34, 09.01.2017 Олам
 2 577

Водород элементлари ишлатилган ёнилғида учувчи самолётларни АҚШ ва Германия ҳам амалга оширган.

Хитой водород элементлари ёнилғиси ишлатилган  самолётларни учириш тест синовини мувафаққиятли амалга ошириб, дунёда бундай синовлар ўтказган учинчи давлат бўлди.
 
“Кечжи жибао” газетасининг ёзишича, янги самолёт икки ўриндиқли бўлиб, у Хитой самолёти RX1E асосида Ляонин провинциясидаги олимлар томонидан ихтиро қилинган. Самолётнинг тест синови Шеньян шаҳрида бўлиб ўтди.
 
Газетанинг хабарига кўра, самолёт ердан 320 метр баландликка кўтарила олган. Самолёт водород элементлари мавжуд ёнилғи билан таъминланган. У ўзидан 20 квт қувват ишлаб чиқариб, борт қувват тизимлари, электромоторни ва аккумуляторга ток кучи етказиб беради.
 
Маълумот учун, бу каби водород элементлари ишлатилган ёнилғида учувчи самолётларни АҚШ ва Германия ҳам амалга оширган.
Суннат Узоқов

Теглар:Хитой Водород элементлари Самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!