...
МЕНЮ
ONLINE TV

8 марта судланган қорақалпоғистонлик фуқаро яна қамалди


12:30, 31.03.2018 Жамият
 2 790

"Нексия" автомобилидан 550 минг сўм пул ва ҳайдовчига тегишли бўлган ҳужжатларни ўғирлаб кетган.

Фуқаро Қ.Б. шу кунга қадар 8 марта Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир нечта моддалари билан судланиб, жазога тортилса ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармаган, дея ёзмоқда "Еркин Қарақалпақстан" нашри.
 
Жиноят ишлари бўйича Хўжайли тумани судининг 2018 йил 19 январдаги ҳукмига назар солсак, фуқаро Қ.Б. 2017 йил 18 август куни соат 18:00 ларда спиртли ичимликлар ичиб, Нукус туманидаги кафеларнинг биринининг биносига кирган жойда темир панжарага суяниб турган Д.Р.га тегишли бўлган баҳоси 400 минг сўмлик "Урал" маркали велосипедни ўғирлаб кетади.


 
2017 йилнинг 26 сентябрь куни соат 13:30 ларда эса яна бир жиноий ишга қўл уради. Спиртли ичимлик ичган ҳолда Нукус шаҳри марказий бозори ёнидаги "Кристалл" аҳолига хизмат кўрсатиш биноси олдида турган "Нексия" автомобилидан 550 минг сўм пул ва ҳайдовчига тегишли бўлган ҳужжатларни ўғирлаб кетади.
 
Судланувчи Қ.Б.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига мувофиқ тегишли жазо тайинланди. Энди у ҳаётининг 5 йилини темир панжара ортида ўтказади.
Фирдавс БЕК

Теглар:жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар