Иш бўйича беш киши айбдор ҳисобланяпти.
Аввалроқ, Ақтўбе вилоятидаги автобусда ҳалок бўлган 52 нафар ўзбек иши судга тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 24 июль куни Ирғиз туманида 52 нафар ўзбек ҳалок бўлган автобус фожиаси юзасидан суд иши бошланди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар бермоқда.
Бугун Ирғиз туман судида автобусда ёниб кетганлар иши бўйича дастлабки суд мажлиси бошланди. Максат Пернебеков, Нуржон Қирғизбоев, Барот Танатов, Тилепбоев ва Пердебоевга нисбатан жиноий иш 9 июлда келиб тушган. Жараён Ирғиз туман судида бўлиб ўтяпти. Негаки, 52 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлган ҳалокат шу туманда юз берган, дейилади хабарда.
Иш бўйича беш киши айбдор саналяпти. Булар – уч нафар ҳайдовчи ва “Азия транзит сервис” МЧЖ таъсисчиси ва механиги.
Ҳайдовчилар ҳибсга олинган вақтларидан бери икки ёки ундан кўпроқ кишининг ўлимига сабаб бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликда айбланиб, қамоқда сақланганлар.
Компаниянинг ишчилари тижорат ташкилотларидаги вазифаларни нотўғри бажариш, икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган носоз автотранспорт воситасини фойдаланишга чиқариш, расмий ҳужжатни сохталаштириш, сохталаштирилган ҳужжатдан фойдаланганликда айбланмоқда.
Автобус эгаси халқаро қидирувга берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январь куни Самара-Чимкент йўналишида автобус ёниб кетиши натижасида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

Суннатилла Абдуллаев