...
МЕНЮ
ONLINE TV

5 йилда қарийб 1200 та арзон уй-жойлар қурилади


11:40, 02.09.2017 Жамият
 2 458

Жорий йилда қишлоқ жойларда қурилган уйларда 5 мингдан ортиқ оила ҳовли тўйларни ўтказди.

Уй-жой муаммоси ҳар бир мамлакатда ҳар доим ҳам долзарб бўлиб турган масалалардан бири ҳисобаланади. Ўзбекистонда ҳам бу муаммо аҳолини четлаб ўтмаган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ана шу масалани ҳал этиш мақсадида 2017–2021 йилларга мўлжалланган алоҳида дастур қабул қилинган.
 
Дастурга кўра, келгуси 5 йил ичида Ўзбекистонда 1136 та кўп қаватли арзон уй-жойлар, хусусан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида 100 мингдан ортиқ турар-жойлар қурилиши кутилмоқда.
 
Шу кунларда фақат қишлоқ жойларнинг ўзида жорий йилда 5 мингдан ортиқ уйлар қурилиб, ҳовли тўйлари ўтказилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросим вақтида ана шу каби ижтимоий масалаларга ҳам тўхталиб ўтди
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Намунавий лойиҳалар Уй-жой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар