...
МЕНЮ
ONLINE TV

5 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?


14:21, 04.07.2018 Жамият
 3 774

Пайшанба куни об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар маълум қилинди.

Эртага, 5 июль куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +19...+21, кундузи +36...+38 даража иссиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/ га етади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +35...+40 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +35...+40 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол тезлиги 5-10 м/с га етади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12...+17, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар