Офтоб уриши натижасида 70 мингдан ортиқ одам шифохонага ётқизилган.
Бир ҳафта давомида, 6 августдан бери 6 нафар одам иссиқдан вафот этган, 7079 нафар одам офтоб уриши натижасида шифохонага ётқизилган.
Япониянинг барча ҳудудларида иссиқ ҳаво кузатиляпти. Мамлакат жануби-ғарбидаги Фукуока ва Хиросима префектураларида ҳарорат 37 даражага, Осака ва Нагоеда 36 даражага етган. Япония пойтахтида эса 34 даража иссиқ кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 40-41 даража иссиқ сабаб Японияда одамлар ҳалок бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.