Гидрометеорология хизмати маркази эртага қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
15 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +36...+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +32...+37 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +33...+38 даража бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади. Шамол тезлиги секундига 12-17 метрга етади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +14...+19, кундузи эса +24...+29 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.