...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 яшар қизалоқни автобус босиб кетди


16:17, 13.06.2016 Олам
 5 907

Автобус салонида онаси билан кетаётган қиз кутилмаганда эшикдан ташқарига тушиб кетди ва...

Кеча, 12 июнь куни Перм шаҳрининг Спешилова кўчасида даҳшатли воқеа содир бўлди. Автобус тўхташ жойидан зарб билан қўзғалган Mercedes Benz русумли йўловчи автобусининг ҳайдовчиси эшикларни ёпишни унутгани сабабли, автобус салонида онаси билан кетаётган 4 ёшли қиз эшикдан пастга тушиб кетди, ҳайдовчи эса нима бўлганидан бехабар қизалоқни босиб кетди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Гувоҳларнинг айтишларига қараганда, аёл қизини ушлаб қололмаган ва бола тўппа-тўғри автобус ғилдираклари остига йиқилган. Қизалоқ оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
 
Айни дамда ушбу ҳалокат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси боланинг ўлими учун суд олдида жавоб беради.
Умида Якубова

Теглар:ЙТҲ Перм Автоҳалокат Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!