Аскарлар Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон ва Молдавия фуқаролари эканлиги аниқланди.
Маросимда австриялик мансабдорлар, Россия, Беларусь, Украина ва Қозоғистон давлат элчихоналарининг вакиллари иштирок этдилар. Уруш қаҳрамонлари юксак ҳурмат ва эҳтиром билан дафн этилди ва уларнинг қабрлари устига гуллар қўйилди.
38 нафар совет аскарларининг қабрлари ҳақида Велтенберг аҳоли пунктида яшовчи Йоханне Шпёрк хабар берган. 92 ёшли аёл унинг уйи атрофида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 29 аскарнинг қабрлари борлигини айтади. Текшириб кўрилгач, қабрлар сони 29та эмас, балки 38та бўлиб чиқди.
Архив манбалари текширилгач, аскарларнинг деярли ярми Россиядан, 12 нафари Украинадан, қолганлари эса Молдавия, Қозоғистон, Беларусь фуқароси эканлиги аниқланди.