Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари бир оила аъзолари бўлган.
Россиянинг Тула вилояти Бегичевский поселкасидаги сув ҳавзасида уч бола ва икки нафар катта ёшдаги одам чўкиб ҳалок бўлди, дея TACC ёзмоқда.
Фалокат 24 июнь ккуни Москва вақти билан 18:00да (Тошкент вақти билан 20:00) содир бўлди. Беш киши бир пайтнинг ўзида чўкиб кетди. Болалар сув ҳавзасига тушиб кетиб, чўкаётганда катталар ёрдамга келган. Ҳалок бўлганлар орасида икки ўғил бола, бир қиз, эркак ва аёл бўлган, дейилади хабарда.
Чўкиб кетганларнинг тўрт нафари бир оила аъзолари ҳисобланади, бир бола эса бошқа оила фарзанди бўлган.
Хабарда ёзилишича, ҳалок бўлган оила бошлиғи 1977 йилда, унинг рафиқаси 1981 йилда, ўғиллари 2005, қизи эса 2001 йилда таваллуд топган. Бегона бола эса 2001 йилда туғилган.
Ҳалок бўлганларнинг танаси сувдан олиб чиқилди ва фалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Руслан Сулаймонов