...
МЕНЮ
ONLINE TV

37 йилдан буён Зимбабве раҳбари — мамлакат Президенти қўлга олинди


16:39, 15.11.2017 Олам
 4 855

Бундан бир неча соат олдин ҳарбийлар томонидан 93 ёшли Роберт Габриэль Мугабе қўлга олинди.

Аввалроқ эътиборингизга Зимбабведа ҳарбийлар тўнтариш ўтказаётгани ва улар мамлакат телерадио корпорациясини қуршаб олишгани ҳақида хабар берган эдик.
 
1980 йил 18 февралдан буён мамлакатнинг Бош вазир ва 1987 йил 31 декабрдан бошлаб Президент сифатида фаолият юритиб келаётган 93 ёшли Роберт Габриэль Мугабе ҳарбийлар томонидан бир неча соат олдин қўлга олинди.
 
14 ноябрь оқшомида ҳарбийлар турли ўқотар қуроллар ва ҳарбий техникалар ёрдамида мамлакат пойтахти Харарени қуршовга олишган эди. Ҳарбийлар мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, бу ҳарбий тўнтариш эмас, балки тинч йўл билан мамлакатда адолат ўрнатишга бўлган ҳаракат, дея баҳоланишини таъкидлашмоқда.
 
Генерал-майор С. Б. Мойонинг сўзларига кўра, жиноятчилар албатта жазосини оладилар.
 
“The Teleraph” нашрининг хабар беришича, ҳарбийлар фуқароларга мамлакат фаровонлиги учун ҳамкорлик таклиф этишмоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Роберт Габриэль Мугабе Ҳарбийлар Давлат тўнтариши Зимбабве 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!