...
МЕНЮ
ONLINE TV

3000 йилга қамалган террорчи озодликка чиқарилди


10:53, 06.08.2018 Олам
 8 297

Террор қурбонлари ассоциацияси (AVT) террорчининг озод қилинишини қоралаган.

Кеча, 5 август куни “ЭТА” террорчилик ташкилотининг энг кўзга кўринган жангариларидан бири Санти Потрос 31 йил қамоқда ўтиргач, озодликка чиқди. Испания суди уни деярли уч минг йил қамоқ жазосига ҳукм қилганди.
 
Кеча тонгда Санти Потрос (асл исми Сантьяго Арроспиде Сарасола) Топас қамоқхонасини тарк этган.
 
Санти Потрос 40 та террорчилик акти уюштиришга алоқадор. У 1987 йил Францияда қўлга олинган ва 13 йил француз қамоқхонасида ўтирган. 2000 йилда у Испанияга экстрадиция қилинган ва бу ерда у 11 жиноят бўйича деярли 3 минг йилга ҳукм қилинган.
 
Европа суди “Парот доктринаси”ни (Испанияда узоқ муддатга ҳукм қилинган террорчи ва бошқа маҳбусларни муддатидан аввал қамоқхонадан чиқарилмаган) бекор қилишга қарор қилгач, Санти Потрос 2014 йилда озод қилинган. Бироқ 2015 йилда янги айбловлар билан яна ҳибсга олинган.
 
Умумий ҳисобда 70 ёшли патрос умрининг 31 йилини қамоқхонада ўтказган. Шундан 13 йили Францияда, 18 йили Испанияда.
 
Террор қурбонлари ассоциацияси (AVT) террорчининг озод қилинишини қоралаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Испания террорчи Санти Потрос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!