...
МЕНЮ
ONLINE TV

300 нафар бола бассейн сувидан зарарланди


10:48, 26.08.2016 Олам
 3 644

Сузиш клубининг бассейнига ташриф буюрган болалар ёппасига инфекция юқтириб олишди.

Хитойнинг Хэйлунцзян провинцияси Харбин шаҳрида қарийб 300 нафар бола сув ҳавзасига келиб чўмилиб кетгач, бетоб бўлиб қолди. Улар инфекция билан зарарлангани аниқланди. Бу ҳақда “China Daily”  хабар бермоқда.
 
Нашрнинг ёзишича,  болаларда тана ҳароратининг кўтарилиши ва кўз яллиғланиши кузатилган.
 
Болалар касалланган бассейн “Feiyu” сузиш клубига тегишли.  Мазкур клуб раҳбарияти ота-оналарни мажлисга чақириб,  болаларнинг фекция юқтиришига сувнинг сифати сабаб бўлганини тан олди. Директор ўринбосари Сунь Вэйминнинг сўзларига кўра, шаҳар касалликларни назорат қилиш ва профлактика маркази ходимлари бассейн сувидан намуна олиб, текшириш учун лабараторияга олиб кетган. Бироқ текширув натижалари ҳали эълон қилинганича йўқ.
 
Маълумот ўрнида, Харбин Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган.  Мазкур шаҳарда 10 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Хитой Харбин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!