“Китоб байрами” доирасида 27 май куни “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги IV илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Китоб байрами”да адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китобларнинг тақдимотлари, “Соғлом она ва соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар тарғиботига бағишланган нашрлар намойиши ҳамда таниқли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, совринли викториналар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
“Китоб байрами” доирасида 27 май куни “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги IV илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.