...
МЕНЮ
ONLINE TV

23 ёшгача бўлган термамизнинг рақиблари маълум


17:19, 17.03.2017 Спорт
 2 084

2018 йил 9-27 январ кунлари 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида мазкур турнир учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказиладиган навбатдаги Осиё чемпионатининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФФ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Қуръа натижаларига кўра, Жасур Абдураимов бошчилигидаги мамлакатимиз жамоаси турнирнинг саралаш босқичида “D” гуруҳида Бирлашган Араб Амирликлари, Ливан ва Непал терма жамоалари билан баҳс олиб борадиган бўлди. Саралаш баҳслари жорий йилнинг 15-23 июль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.
 
Регламентга кўра, гуруҳ босқичида ғолибликни қўлга киритган ўнта терма жамоа, иккинчи поғонани банд этган энг яхши беш терма жамоа ва мезбонлар – Хитой термаси, жами ўн олти жамоа финал босқичида куч синашиш имкониятига эга бўлади. 
Алишер Равшанов

Теглар:Осиё чемпионати Футбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!