Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошевнинг “Достонлар ҳимоячиси” номли тасвирий санъат намуналари кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошевнинг қизлари Нигина ва Манзура Йўлдошева, санъатшунослар, тасвирий санъат усталари ва ёш рассомлар, ранг-тасвир ихлосмандлари иштирок этди.
1966 йилда иш бошлаган И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи Марказий Осиёдаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланиб, бу ерда ўз кўргазмасини ташкил этиш саноқли одамларгагина насиб этган. Янада аниқ айтсак, Муборак Йўлдошев бу музейда кўргазмасини ўтказаётган учинчи ижодкор саналади.
Кўргазмага Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев қаламига мансуб 57 та санъат асари қўйилган бўлиб, кўргазма бир ой давом этади.