...
МЕНЮ
ONLINE TV

2020 йилги Олимпиада машъаласи учар автомобилда ёқилади


11:35, 16.05.2017 Технология
 2 546

2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада оловини ёқишда шу автомобилдан фойдаланиш мўлжалланмоқда.

Япониянинг Toyota компанияси Skydrive номли учар автомобилини ишлаб чиқариш учун 42,5 миллион иена (375 минг доллар) маблағ ажратганини маълум қилди.
 
Лойиҳа устида 2012 йилда ёш кўнгилли муҳандислар томонидан иш бошланган эди. Toyota компаниясининг инвестицияси туфайли автомобилнинг биринчи намунаси синови 2018 йилда бўлиб ўтади. 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада оловини ёқишда шу автомобилдан фойдаланиш мўлжалланмоқда.
 
Автомобилнинг узунлиги 2,9 метр, эни (кенглиги) – 1,3 метрга тенг. У уч ғилдиракли схема бўйича қурилиб, корпус бўйича кетган тўртта роторга эга. Машинанинг тахминий учиш тезлиги – 10 метр баландликда соатига 100 км.га тенг бўлиши кутилмоқда.
 
“Технологиянинг қачон тайёр бўлишини кутиш билан иш битмайди. Инвестиция устида ҳозирданоқ иш бошлаш керак”, дейди Toyota Motors компанияси директорлар кенгашининг раиси Такси Утиямада.
 
“Автотранспортнинг ривожланиши инфратузилманинг глобал ривожланиши билан боғлиқ. Йўллардаги автомобиллар сонининг кўпайиб бораётганини ҳисобга олсак, Toyota‘нинг лойиҳаси кўпгина муаммоларни ҳал қилган бўлар эди”, деди россиялик саноат дизайнери Владимир Пирожков.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Олимпиада 2020 йил Япония Учар автомобиль Тойота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!