Солиқ ҳисоблашда кадастр қиймати 42 миллион сўмдан кам бўлмаслиги лозим
Ушбу ўзгаришлар ҳақида ЎзА мухбирига Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат РАЖАБОВ гапириб берган.
Унинг таъкидлашича, шу вақтгача кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган, яъни кадастр идоралари томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг инвентаризация қиймати тўловчилар учун солиқ солинадиган база ҳисобланган. Эндиликда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг инвентар қийматидан эмас, кадастр қийматидан ҳисобланиши жорий этилиб, солиқнинг асосий ставкаси 0,2 фоиз қилиб белгиланди (ўтган йили 1,7 фоиз эди) ва солиқ ҳисоблашда кадастр қиймати 42 миллион сўмдан кам бўлмаслиги белгилаб қўйилди.