Ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиш махсус ишчи гуруҳ томонидан кузатиб борилади. Кутилаётган ҳосилга ишончсизлик бўлса, тегишли далолатнома асосида пул бериш тўхтатилади.
Қарор билан 2018 йил учун пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар учун давлат нархи белгилаб берилди. Масалан, 1 тонна 1 тоифали узун толали пахта учун 5 717 240 сўм, 1 тоифали буғдойнинг 1 тоннаси учун 1 230 570 сўм нарх кафолатланди.
2018 йил 1 мартдан бошлаб минерал ўғитлар фақатгина биржа савдолари орқали реализация қилинади. Фермер хўжаликлари учун дизель ёнилғиси 4600 сўм этиб белгиланди. Йил давомида бу нарх ўзгармайди.
Эндиликда, пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар етиштириш учун ҳокимлар томонидан тасдиқланган агротехник тадбирлар (карта) асосида ойма-ой то ҳосил етишмагунча кутилаётган ҳосилнинг 60 фоизигача тижорат банклари томонидан очиладиган кредит линияси орқали аванс берилади.
Ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиш махсус ишчи гуруҳ томонидан кузатиб борилади. Кутилаётган ҳосилга ишончсизлик бўлса, тегишли далолатнома асосида пул бериш тўхтатилади.
Шунингдек “Давергеодезкадастр” қўмитасига 2018 йил 1 октябрга қадар суғориладиган ерларни ялпи хатловдан ўтказиш, хатлов натижаларига кўра ер балл бонитети базасини янгилаш вазифаси юклатилди.
Пахта ва бошоқли экинлар етиштириш билан шуғулланувчи фермерлар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятига аралашиш, улардаги ресурс, техника ва воситаларни бошқа ишларга жалб қилиш тақиқланиб, бунинг учун тегишли мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка қадар бўлган жавобгарликка тортилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилмоқда.