2016 йилда ОАВ ходимлари фаолияти учун энг хавфли ҳудуд деб 44 нафар журналистнинг ҳаётига зомин бўлган Яқин Шарқ ҳамда Шимолий Африка тан олинди.
Нашрда айтилишича, бу сўнгги 10 йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Бугун, 14 декабрь куни Женевада Швейцариянинг Press Emblem Campaign нодавлат ташкилотининг ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди. Айни маълумотлар ана шу мажлисда сўзланган нутқда ошкор қилинди.
144 нафар журналистнинг 20 нафари 29 ноябрь куни Колумбияда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган бразилиялик журналистлардир.
ОАВ вакиллари учун энг хавфли мамлакатлар рўйхатида биринчилардан бўлиб Ироқ турибди. Айнан Ироқда 2016 йилнинг ўзида 16 нафар матбуот ходими нобуд бўлган. Шунингдек, Сурияда 14, Афғонистонда 12, Мексикада 12, Яманда 9, Россияда 3, Украинада эса 2 нафар ОАВ ходимлари вафот этган.
2016 йилда ОАВ ходимлари фаолияти учун энг хавфли ҳудуд деб 44 нафар журналистнинг ҳаётига зомин бўлган Яқин Шарқ ҳамда Шимолий Африка тан олинди.
Маълумотларга кўра, Сурияда 2012 йилдаги уруш вақтида 100 нафар журналист жон берганди. Сўнгги 5 йил ичида Ироқда 55, Покистонда 50, Мексикада 46, Сомалида эса 41 нафар журналист ҳаёт билан видолашган. Қувонарлиси, ушбу журналистлар ичида Ўзбекистон ОАВ вакиллари йўқ.
2004 йили асос солинган Press Emblem Campaign нодавлат ташкилоти БМТда консультатив мақомга эга.
Женевада доимий равишда ҳисобот мажлисларини ўтказадиган Press Emblem Campaign ташкилоти хавфли ҳудудларда ОАВ ходимларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳаракатни амалга ошириб келмоқда.
Ушбу ташкилот юритадиган статистик маълумотларда ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда нобуд бўлган, ўлдирилган журналистлар, операторлар, овоз операторлари, техниклар, сураткашлар, продюсерлар, ОАВ маъмурларининг ўлимлари тафсилотлари ўрин олган.
Ташкилот маълумотларни ҳамкасбларининг ўлими ҳақида хабар берган журналистлар, ишчи ходимлар, журналистлари нобуд бўлган ташкилотлар, бирлашмалар, БМТ ҳамда нодавлат ташкилотларнинг маълумотлари асосида йиғади.