...
МЕНЮ
ONLINE TV

20 тоннали тухум маҳсулоти зарарланганлиги аниқланди


12:32, 11.08.2017 Олам
 2 883

Тухумлар дориланган бўлиб, улар асосан ошхона, умумий овқатланиш компанияларига қайнатилган ҳолда сотилган.

Данияда Голландиядан келтирилган 20 тонна товуқ тухумлари сотилди. Тухумлар дориланган бўлиб, улар асосан ошхона, умумий овқатланиш компанияларига қайнатилган ҳолда тарқатилган.
 
Дания ҳукумати аҳолини тинчлик сақлашга чорлаб, “Danæg Products” компанияси томонидан импорт қилинган бу тухумлар ҳеч кимга хавф солмаслигини таъкидлади.
 
“Таҳлил натижаларига кўра, тухум таркибида оз миқдорда фипронил дори воситаси аниқланиб, у соғлиққа жиддий таъсир кўрсатмайди”, дейилади ҳукумат баёнотида. Шунингдек, Дания ҳукумати барча зарарланган маҳсулотларни сотувдан олиб ташлашга ваъда берди.
 
Фипронил дори воситаси буйрак, жигар, қалқонсимон безга жиддий таъсир кўрсатади. Европа иттифоқи томонидан эса, инсон танаввул қилиши мумкин бўлган ҳайвонларга ушбу дори воситасини қўллаш тақиқланган. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Дания Голландия Danæg Products компанияси Европа иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!