...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 ойлик боласини тинчлантириш учун спирт берган она гўдакнинг ўлимига сабабчи бўлди


09:29, 27.10.2016 Олам
 6 184

40 фоизли этил спиртини ичгани натижасида боланинг қон таркибида 17 миллилитр миқдоридаги алкоголь моддаси борлиги аниқланган.

Татаристонда истиқомат қилувчи 29 ёшли Римма Черчесова ўз боласини ўлдирганликда айбланмоқда, деб ёзади “Nur.kz”.

Маълумотларга кўра, аёл туғилганига эндигина 3 ой тўлаётган ўғлига берадиган қўшимча овқатга таркибида спирт бўлган суюқликни қўшиб берган. Гўдак ана шу суюқлик таркибидаги этанол моддасидан заҳарланган ва нобуд бўлган.

Болакай шу йилнинг 26 августида туғилган. Полиция берган маълумотларга кўра, аёл ўғли туғилгандан буён унинг қўшимча овқати таркибига спиртли суюқликни қўшиб берган. Аёл ушбу суюқликни фарзандини тинчлантириш учун берганини айтган.

Экспертиза натижаларига кўра, чақалоқ этанол моддаси таъсирида мияда ва ўпкада шиш пайдо бўлиши туфайли жон берган.

40 фоизлик этил спиртини ичгани натижасида болакайнинг қон таркибида 17 миллилитр миқдорида алкоголь моддаси борлиги аниқланган.

Аёл ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. 
Умида Якубова

Теглар:Татаристон Қотиллик Чақалоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!