Деновда икки минг АҚШ долларига университетга киритишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди.
Шундай фирибгарлардан бири Сурхондарё вилояти Денов туманида қўлга олинди. Туманнинг “Буюк ипак йўли” маҳалласида яшовчи А.С. ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, коллеж ўқитувчиси Ж.М. А.С.ни 2 минг АҚШ доллари эвазига Россия Федерациясидаги университетларнинг бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берганини баён қилган.
Ж.М. таниши ушбу университетнинг 2-курс талабаси М.М. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, А.С.дан 1000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ж.М. ва М.М.ларга нисбатан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ва суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.