...
МЕНЮ
ONLINE TV

18 ёшли футболчи Эдвард Нкетиянинг орзуси амалга ошди


18:22, 25.10.2017 Спорт
 1 990

“Арсенал” клубининг 18 ёшли иқтидорли футболчиси ёшлигидан “тўпчилар” сафида голлар уришни орзу қилганди...

Англия Премьер-Лигаси вакили “Арсенал” клубининг 18 ёшли ҳужумчиси Эдвард Нкетия кеча, 23 октябрь куни Англия Лига Кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Норвич” клубига қарши учрашув (2:1) да  майдонга  тушди.
 
Эътиборли томони шундаки, Нкетия “Арсенал” жамоасининг асосий таркибида илк марта майдонга тушди ва дебют ўйинидаёқ дубль муаллифига айланиб, жамоаси ғалабасига катта ҳиссасини қўшди.
 
Нкетия 1999 йилнинг 20 май кунида таваллуд топган бўлиб, “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгернинг жамоа постига тайинланганидан сўнг, 18 ёшли футболчилар орасида гол урган илк футболчига айланиб олди. Арсен Венгер “Арсенал”да 1996 йилнинг 1 октябрь куни иш бошлаган.
 
Тарихий рекордни қайд этган 18 ёшли йигитча ўйиндан сўнг “The Sun” нашри журналистининг саволларига жавоб берди.
 
– Эсингда бўлса, ёшлигингдан “Арсенал”нинг ашаддий мухлиси эканингни айтгандинг. Хўш, сенда “Арсенал” жамоасининг буюк ҳужумчиларидан қайси бирига ўхшаш истаги бор эди?
 
– Тьерри Анри, Деннис Бергкамп ва Иан Райт ўз вақтида ажойиб футболчилар бўлишган. Мен уларнинг майдондаги ҳаракатларини кўп марта кузатганман.
 
Айниқса франциялик ҳужумчи Тьерри Анри ўйинларини кўриб, завқ олардим. Анри “Арсенал” ёшларини шуғуллантирган вақт у билан бирга ишлаганман.
 
Улар амалга оширган ишларнинг ҳеч бўлмаса 10 фоизини майдонда синаб кўришни жуда ҳам истар эдим. Мана узоқ кутилган орзуим ҳаётда ҳам амалга ошди. “Арсенал” футболчиси сифатида голлар уришни бошладим”, дейди Нкетия.
 
Маълумот учун, Эдвард Нкетия 1999 йилнинг 20 май куни Англия пойтахти Лондонга яқин шаҳарчалардан бири —Луишемда таваллуд топган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эдвард Нкетия Арсенал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!