Ҳалокатга учраган транспортнинг “қора қутилари” топилган.
Вертолёт ҳалокати қандай юз бергани ҳақида дастлабки маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.
Ми-8 вертолёти Красноярск ўлкасида учиб кетаётганда ўша ҳудудда ҳаракатланаётган бошқа бир вертолёт билан тўқнашиб кетган.
Маълум қилинишича, йўловчиларни олиб кетаётган вертолётнинг парраклари металл конструкцияларни олиб кетаётган бошқа бир вертолётга тегиб кетган ва ҳалокатга учраган.
“ЮТэйр” авиакомпаниясига тегишли вертолёт Турухон туманидаги 1-рақамли “Ванкор” нефт қазиб олиш станцияси майдони ҳудудидан учиб кетаётган бўлган. У Ванкор-Харкасале йўналишида ҳаркатланган.
Фожиа жойида қутқарувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари текширув ишларини давом эттиряпти. Ҳалокатга учраган транспортнинг “қора қутилари” топилган.