Тошкент вилоятида яшовчи шахс фирма очиб беришга ваъда бериб, танишининг пулларини ўзлаштириб олган.
Тошкент вилоятида яшовчи Б.А., таниши У.А.га "Минор" метро бекати олдида фирма очиб, тижорат билан шуғулланишни ваъда қилган. Бироқ, 17 минг АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ҳозирда фуқаро Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168 модда, 2 қисми билан жиноят иши кўзғатилди.