...
МЕНЮ
ONLINE TV

10 ойлик қизчанинг орқасида ривожланмаган эгизагининг тана қисмлари олиб ташланди


16:20, 22.03.2017 Олам
 4 456

Доминик исмли қизалоқ 2 курак ва 4 оёқ билан туғилганди. Аслида ортиқча тана қисмлари Доминикнинг ривожланмай қолган эгизагиники эди.

АҚШнинг Иллинойс штати Парк-Ридж шаҳридаги болалар шифохонасида жарроҳлар Ғарбий Африканинг Кот-д’Ивуар шаҳридан бўлган 10 ойлик қизалоқнинг устида мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишди. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилди.
 
Доминик исмли қизалоқ 2 курак ва 4 оёқ билан туғилганди. Аслида ортиқча тана қисмлари Доминикнинг ривожланмай қолган эгизагиники эди.
 
5 нафар жарроҳ иштирок этган 6 соатлик ушбу операция 8 март куни ўтказилганди. Бироқ, бу ҳақдаги маълумот омма эътиборига энди ҳавола этилди.
 
Доминик даволаш охирига етганидан кейин ўз оиласи бағрига қайтиши кутилмоқда. Эътиборингизга ҳавола этилган видео орқали операция жараёнини қисман кузатиш имкониятига эга бўласиз.
Умида Якубова

Теглар:Ривожланмаган эгизак Доминик Операция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!