...
МЕНЮ
ONLINE TV

10 июль об-ҳаво маълумоти: ҳарорат секинлик билан пасайишни бошламоқда


17:21, 09.07.2017 Жамият
 5 031

Баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати 32 даражагача пасайган бўлса, жанубий тарафда 45 даража сақланиб қолмоқда.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 10 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +39... +41, кечаси эса +25... +27 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат +38... +43, кечаси эса +22... +27 бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +38... +43, кечаси эса +22... +27 бўлиши айтилмоқда. Кундузи шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси эса шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +32... +37, кечаси +20... +25 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +25... +30 бўлади.
Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +40... +45, кечаси +25... +30 бўлади. Кундузи шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси эса шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
Сумбула

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар