...
МЕНЮ
ONLINE TV

10 августдан 10 сентябргача мактаб ярмаркалари очилади


12:58, 05.08.2016 Жамият
 2 506

Тегишли давлат идоралари томонидан мактаб ярмаркалари учун 37,3 миллион дона ёзув дафтари етказиб берилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мактаб ярмаркаларини ташкил этиш ишлари тегишли вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ҳудудлар бўйича дафтар маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ўрганилиб, мактаб ярмаркалари учун 37,3 миллион дона ёзув дафтари етказиб берилиши белгиланган. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон истеъмол бозорини мактаб анжомлари билан тўлдириш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида айтилган
 
Маълум қилинишича, 2016 йилнинг биринчи ярмида Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги корхоналар ҳамда хусусий ишлаб чиқарувчилар томонидан 44,4 миллион дона ёзув дафтари ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, тизимдаги корхоналар томонидан 10 августга қадар 15,5 миллион дона, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан 3 миллион донадан зиёд дафтар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларига етказиб берилиши мўлжалланмоқда. 
 
Дафтарларни ишлаб чиқариш ва миллий маънавиятимизга мос келадиган суратлар билан безатилишини таъминлаш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирокида доимий ишчи гуруҳ тузилган. 

Теглар:Мактаб ярмаркалари Дафтар Ўқув қуроллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар