Футболчи ўзининг шарафига ўтказилган футбол учрашувида иштирок этаётган пайтда унинг уйига ниқобланган ўғрилар кирмоқчи бўлишди.
Футболчининг Чеширдаги уйи кучли хавфсизлик тизими билан ҳимояланганига қарамасдан, ўғрилар уйга киришга уринган.
Англия терма жамоаси капитани чоршанба куни бўлган воқеалардан ҳайратга тушган. Унинг қўшнилари полициянинг уйга кирмоқчи бўлган ниқобли ўғриларга ташланишини худди жангари фильмлардаги кадрлар каби тасвирлаб беришди, дейилади хабарда.
Маълумотларга қарганда, уйнинг ҳимоя чироқлари ва сигналлари хавфни сезгач, ишлаб кетган. Бундан хабар топган полиция дарҳол воқеа жойига етиб келган.
Чеширда яшовчи одамлардан бирининг сўзларига кўра, Уэйннинг уйи қалъага ўхшайди. У узоқда бўлганида рафиқаси ва фарзандлари хавфсиз бўлади.
Маълумот ўрнида, Уэйн Руни 1985 йилнинг 24 октябрида туғилган. У 2008 йилда Колин Рунига уйланади. Руниларнинг уч ўғли бор. Улар Каи, Клей ва Кит.