Комедия жанридаги энг яхши картиналар бешлиги билан танишинг.
Кўп мамлакатларда 1 апрель – Ҳазил куни сифатида ўтказилади. Ўзбекистонда ҳам бу кун ўзгача руҳиятда ўтиши сир эмас. Бугун телевидение ва радио орқали турли ҳазиломуз дастурлар эфирга узатилади. Сайтимиз ҳам бу кун учун ажойиб туҳфа тайёрлади.
Хазил кунини комедик киноларсиз тасаввур қилиш қийин. Баъзан телевидение орқали намойиш этилаётган фильмлар сизга манзур келмаслиги ҳам мумкин. Шу сабабдан 1 апрель, қолаверса, дам олиш кунлари мароқли ҳордиқ чиқаришингизга ва яхши кайфиятга эга бўлишингизга кўмаклашувчи фильмлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этиш истагидамиз. Бу галги рўйхатимиз жаҳон киноларидан иборат.
1. “Фургондаги аёл” (“Леди в фургоне”) – 2016 йилда тақдим этилган картина режиссёри Николас Хайтнер. Фильмда бош ролларни Мэгги Смит, Жим Бродбент ва Клер Хэммонд ижро этишган. Сюжетга кўра, бош қаҳрамон – кекса аёл Мэри Шеперд Кэмден кўчасидаги уйга ўз фургони билан бирга кўчиб келади. Қўшниларга 3 ойдан ортиқ вақт қолиб кетмаслигини маълум қилган кекса ва “эзма” аёл бу ерда 15 йил яшайди. Бу вақтгача эса бу мавзенинг энг севимли кексаларидан бирига айланади.
2. “Синовдаги киши” (“Стажер”) – 2015 йилда тақдим этилган фильм ҳам 70 ёшли бева киши Бен Уитакер ҳақида. Нафақага чиққанидан сўнг ҳам кексаликни тан олгиси келмаган қаҳрамон кийимлар сотиладиган интернет-дўконда ишлашни бошлайди. Компания раҳбари эса ёш ва гўзал Жулс Остин. Аввалига кекса кишини хушламаган раҳбар аёл кейинчалик у билан яқин дўстга айланади. Нэнси Майерс режиссёрлигидаги картинада бош ролларни Роберт Де Ниро, Энн Хэтэуэй ва Рене Руссо ижро этишган.
3. “Балиқчи қирол” (“Король-рыбак”) фильми бош қаҳрамони Жек ёш ва омадли радиобошловчи. У бадавлат ва чиройли ҳаёт тарзига ўрганган. Аммо иши билан муаммо юзага келгач, чуқур депрессияга учрайди. Ана шу вақтда Пэрри исмли аёл билан танишади ва уларнинг қувноқ саргузаштлари бошланади. Мазкур картина “Оскар”, “Олтин глобус” ва бошқа бир қатор мукофотларни қўлга киритган. Фильмда бош ролларни Робин Уильямс, Жефф Бриджес, Аманда Пламмер ижро этишган.
4. “Пулли поезди” (“Денежный поезд”) икки ака-ука ҳақидаги фильм. Нью-Йорк полициясида хизмат қилувчи ака-ука табиатан турли харакатерга эша бўлишса-да, уларнинг ягона орзуси бор – катта бойликка эга бўлиш. Улар хизматдан ҳайдалганларидан сўнг, раҳбарларидан ўзига хос тарзда ўч олишга ва шу билан бирга, бойиб кетишга қарор қилишади. Гап шундаки, улар ҳар куни кечаси миллионлаб доллар пулларни ташувчи поездни тунашни мақсад қилишади. Мазкур фильмда машҳур Голливуд хонандаси Женнифер Лопесни ҳам учратишингиз мумкин. Шунингдек, картинада Уэсли Снайпс, Вуди Харрельсон роль ижро этишган.
5. “Энг яқин дўстимнинг тўйи” (“Свадьба лучшего друга”) бир неча йиллардан буён дўст бўлган Жулиана ва Майкл 28 ёшгача оила қуришмаса, биргаликда турмуш қуришга келишиб оладилар. Майкл 28 ёшга тўлганида ҳақиқатан бошқа аёлга уйланмоқчи бўлади. Аммо Жулиана уни йўқотишни истамайди ва бу имкониятни қўлдан бой бермаслик учун унда атиги 4 кун вақти қолади. Жулиана Майклни қайтариб оладими? Буни эса фильмни томоша қилгач, билиб оласиз. Картина “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотларини қўлга киритган. Бош ролларни сизга яхши таниш Жулия Робертс, Кэмерон Диаз ва Дермот Малруни ижро этишган.
Юқоридаги фильмлар сизга яхши кайфият улашишига ишонамиз. Дам олиш кунларингиз мароқли ўтсин.

Дурдона Расулова